Сурхондарёда санъатга ошуфта ИИБ ходимлари томонидан концерт

14.02.2020 09:49

Togri.uz - Сурхондарёда Ички ишлар органларида хизмат қилаётган санъаткорлар, хонанда ва созандалар ҳамда бадиий сўз усталари, ички ишлар органлари ходимлари, хизматни ўташ вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда фахрийларни моддий, маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида концерт дастурлари ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ИИБ матубот хизмати хабар берди.

Об этом сообщает Руспрес

10-11 июнь кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Ангор, Қумқўрғон ва Узун туманларида концерт дастурларини намойиш этдилар.

Концерт дастурлари “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг вилоят бўлими ва маданият муассасалари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Концерт дастурлари Ангор тумани болалар ва ўсмирлар мактаби ўйингоҳида, Термиз шаҳар Санъат саройида, Узун тумани маданият саройида, Қумқўрғон тумани марказий ўйингоҳида ўтказилди.

Санъатга ошуфта Сурхон эли таниқли санъаткорлар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи бошлиғи, бадиий
раҳбар, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаев, машҳур қизиқчи ва сўз устаси Аваз Охун, Ўткир Муҳаммадхўжаев ва бошқа хонандаларнинг чиқишларини олқишлар билан қарши олдилар.