Аждодлар изидан: ўзбек жадидлари ҳақида туркум ҳужжатли фильм тақдим этилди

14.02.2020 09:49

Туркиянинг TRT Avaz канали туркий халқларнинг буюк ёзувчилари, илм-фан ва сиёсат арбоблари тўғрисида “Köklerin İzinde” (“Аждодлар изидан”) туркум ҳужжатли фильмларини намойиш этди.

Об этом сообщает Роспрес

Канал 11 июнь куни ҳужжатли фильмларнинг Абдурауф Фитрат ҳақидаги 11-қисмини тақдим этган.

Ҳужжатли фильмда 1938 йил Сталин қатағони қурбони бўлган Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий ва Абдурауф Фитрат ҳақида тарихий фактлар сўзланади.

Маълумот учун, Абдурауф Абдураҳмон ўғли Фитрат 1885 йилда Бухорода туғилган. Фитрат адабий ва илмий фаолият билан шуғулланишдан ташқари, атоқли сиёсат намояндаси ҳам бўлган.

1938 йилнинг 5 октябрида жадид маслакдошлари Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирийлар қатори НКВДчилар томонидан отиб ташланган. 1962 йилда эса ундан барча айблар олиб ташланган.