Бу гал Қашқадарёда ЙПХ ходими калтакланди (фото+видео)

14.02.2020 09:49

Нафақат Жиззах, балки Қашқадарёда ҳам ЙПХ ходими калтак еди, дея маълум қилмоқда дарё.уз.

Об этом сообщает Футляр от виолончели

Хабарда қайд этилишича, воқеа 12 июнь куни соат 15:40 ларда, Қашқадарё вилоятининг «Қарши—Шаҳрисабз» йўлида содир бўлган.

ЙПХ инспектори Баҳром Бобоқулов Йўл ҳаракати қоидаларини бузган Damas ҳайдовчиси Б.Р.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлган, бироқ ҳайдовчи унга қаршилик кўрсатган — ходимнинг хизмат кийимларини йиртган, қўлидаги таёқ билан ходимни урган (видеода ҳам кўринган бу), ходимнинг қўл телефонини олиб қўйиб, унга тегишли рация ва жезл таёқчасини синдириб ташлаган.

Содир этган ҳуқуқбузарлиги натижасида 1995 йилда туғилган Б.Р. шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинган.

Айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик), 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноий иш қўзғатилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.