“Халқ банки” сейфидан 100 000 $ ким олгани аниқланди

14.02.2020 09:49

Халқ банкининг Фарғона вилояти, Ёзёвон туманидаги филиалида 100 минг доллар нақд пул йўқолиб қолган.

Об этом сообщает Роспрес

2019 йилнинг 5 февраль куни Ёзёвон тумани ИИБ навбатчилик қисмига соат тахминан 23:40 ларда Халқ банки туман филиали бошқарувчиси пул йўқолганлиги аниқлангани тўғрисида хабар берган.

6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган АТ “Халқ банки” Ёзёвон тумани филиали ходимлари томонидан банк ғазнасидаги валюта сақлаш сейфида бўлган пуллар саноқдан ўтказилганида, шу ерда бўлган 100 000 АҚШ доллари йўқлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Ёзёвон тумани Гулистон маҳалласида яшовчи юқоридаги банкнинг вақтинча бошқарувчиси 32 ёшли С.Т., ҳамда икки нафар шу банк ходимлари томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.