Жаред Кушнернинг 50 миллиардлик режаси маълум қилинади

14.02.2020 09:49

Оқ уй бош маслаҳатчиси ва президент Трампнинг куёви бўлмиш Жаред Кушнер Баҳрайнда ўтажак тинчлик музокараларида ўзининг муҳим режасининг бир қисмини ошкор қилади. Ушбу режа Фаластин ва унга ёндаш уч араб давлатини ривожлантиришни назарда тутади.

Об этом сообщает Руспрес

Reuters’нинг хабар қилишича, 25-26 июнь кунлари очиқланажак режада Фаластин ва уч араб давлатига ёрдам назарда тутилади.

Донор давлатлар ва инвесторлар 50 млрд АҚШ доллари ажратади. Шундан

  • 28 млрд доллар Фаластин ҳудудлари – Ғазо ва Ғарбий қирғоққа
  • 7,5 млрд доллар Иорданияга
  • 9 млрд Мисрга
  • 6 млрд Ливанга ажратилади.

Йиғилган пул янги тузилган жамғармага ўтказилади. Ва бу жамғарма халқаро банк томонидан назорат қилинади. 

Йиғилажак жамғарма

  • 15 млрд доллар грантлардан
  • 25 млрд субсидияланган қарзлардан
  • таҳминан 11 млрд доллар хусусий капиталдан келади.

Умумий ҳисобда 179 иқтисодий ривожланиш лойиҳаси молияланади. Ушбу лойиҳаларнинг 147 таси Ғарбий қирғоқ ва Ғазо учун, 15 таси Иордания учун, 12 таси Миср ва 5 таси Ливан учун мўлжалланган.

Лойиҳалар инфратузилмалар, сув, электр, телекоммуникация, сайёҳлик ва тиббий муассасаларни қамраб олади.

Ўнлаб миллион доллар Ғазо ва Мисрни Синай орқали боғлашга хизмат қилувчи инфратузилмага ажратилиши режаланган.

950 млн доллар эса Фаластинда сайёҳликни ривожлантиришга сарфланиши кўзда тутилган.