«Узбекнефтегаз» АЖ ходимларини «ҳалоллик вакцинаси» билан эмламокда.
18.02.2020 11:062020 йил 18 февраль куни “Андижоннефт” АЖда Андижон вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев Парламент аъзоларига мурожаатномасида Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан, унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак деб мурожаат қилган эди.
Бугунги кунда ислоҳотларимиз самараси кўп жиҳатдан тўртта муҳим омилга – яъни, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ.
Мазкур семинарда Вилоят прокуратураси терговчиси Л.Мадумаров, Андижон Давлат университети ўқитувчиси М.Содиқова ва жамиятнинг барча ходимлари иштирок этдилар.
Вилоят прокуратураси терговчиси Л.Мадумаров сўзга чиқиб, Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатлиги, у демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб бериши тўғрисида айтиб ўтди.
Шундай қилиб Ravon кетди, Chevrolet мархабо…
UzAuto Motors шу, 2020 йилнинг март ойидан ташқи бозорда ўз автомобилларини Ravon номи билан эмас, Chevrolet номли маркаси остида тақдим этади. Ravon маркаси номида автомибилларнинг чиқарилиши тўхтатилади.
UzAuto Motorsдаги коррупция, портфеллар жанги(мансаб, амал талашиш), хамда ўзбекча ном Ravon ортидан Ўзбекистондаги автомошинларнинг ташқи бозордаги автомашина сотилиши касоти туфайли, Ravon номи ўтмишга ғарқ бўлади.
Аввалига американинг GM, яъни “General Motors” ширкати ўзини четга олиб, четдан томошабин сифатида кузатиб турди, "қани Ўзбекистондаги UzAuto Motors холати қаергача борар экан", деб.
Вақт ўтган сари, UzAuto Motors ширкати ўз амбициялари, хамда портфель жанги борасида, ўзига келиб, Ravon номидан воз кечиб, асл ном Chevrolet номига қайтишликга ахд қилишди.
GM узоқ куттирмадида, асл ном Chevrolet номи билан қайтадан номланишга рухсат берди.
Ширкатнинг расмий маълумотига кўра, кейинги ойдан Россия, Қозоғистон ва Беларуссияда Chevrolet бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлади