Уважаемые читатели, злопыхатели, фанаты и PR-агенты просим продублировать все обращения за последние три дня на почту [email protected] . Предыдущая редакционная почта утонула в пучине безумия. Заранее спасибо, Макс

Мигрант-рус адабий тилида Мусофир - узбек адабий тилида

05.03.2020 08:16

Қачон юртимиздаги минглаб завод фабрикаларни,
ўзлаштириб олган калонполардан қайтариб олинади?
Ўша ЗФ.ларда бир вақтлар, бир неча миллионлаб
фуқароларимиз ишлаб, ойиласини тебратишган.
Тадбиркордан ишчи ўрин ярат деб талаб қилинябдию,
лекин тадбиркорни яратган ишчи ўрини, халқимизни иш
билан тўлалигича таъминлай олмейди.
Бизга бугун, хозирни ўзида миллионлаб ишчи ўрин керак,
буни ечими албатта, ўша амалдорлар эга бўлиб олган, ва уларга хозир умуман керак бўлмаган Зфабрикалар.
Уларни албатта қайтаришлари керак, шу орқалий чет элларда ойиласидан, ота онасидан, бола чақасидан мосуво бўлиб, сарсону саргардон бўлиб юрган халқимиз-нинг, хеч бўлмаса ярмини қайтариш мумкун бўлариди. Мана чет элларда, асосан Россияда бўлиб кўрмаганлар учун, қуйида нима ахволда тирикчилик қилишябди ўқинг.

 
Расм интернет тармогидаги "мусофирлар" альбомидан саклаб олинган.
‎Yuliyana Dona‎ для O'zbekiston Respublikasi. Xalq fikri / Мнение народа
5 февраля в 19:20

УЧ КУН КЕЛИБ ЯШАБ КЕТИНГ...

Мигрант-рус адабий тилида
Мусофир - узбек адабий тилида
Чёрный - бу биз узбекларнинг Россиядаги номимиз!
Бугдойранг булганимиз учунда дерсиз, адашасиз!
"Кора ишчи" булганимиз учун!
Россиядаги мусофирларнинг 10 % Давлат ишчилари, талабалар, доимий яшовчилар булса, 90% кора ишчилардир:
- Дворники (куча тозаловчилар, куча ишчилари) 6 ойлик кахратонда кор куровчилар! Ёзда эса одамларнинг оёгини тагини супурувчилар... (уларнинг катта кисми ЁШЛАР! аксарият кисми 60 ёшга етиб колганлар....) хар кадамингизда!
- Уборщицы (Фаррошлар) бутун бир супермаркетдан тортиб, кичик дуконларигача полини артувчилари... (АЁЛЛАР! ёшгина кизлар, онахонлар)
- Няни (бола каровчилар... Уз жигарбандидан олисда, бировнинг боласини тарбияловчилар)
- Сделки - (кариялар ва касалмандларга каровчилар... Ота онасининг хизматини адо этиб дуосини олиш пайтида, узгарларнинг ота онасига парвоналар...)
Руйхат чексиз: машина ювувчилар, сотувчилар, сартарошлар, нонвойлар, хайдовчилар, ошхона ишчилари, усталар, курувчилар...
Уларнинг барчаси умри Ватанимиздан олисда утаётганлигини, ёшлиги утаётганлигини, ба'зилари соглигини йукотаётганлигини, согинчини, айриликни укинибгина хис килишади... Лекин ишлашга мажбур!
Нима учун?
Ким уларни мажбурлаяпти?
Узбекистонда ишлашсин!
Дейишга шошилманг!
Хаёт мажбурияти, яхши яшаш мажбурияти!
Шароитидан келиб чикиб.
Хаттоки, Улар машаккат билан ишлаб топаётган пулларини хаммасига узлари эга чиколмайди:
Документы, патент- (Россия худудида яшаб, ишлаши учун катта микдордаги солик)! Кейин квартира, йул кира, озик овкат, кийим-кечакдан орттирсагина оиласига юборишга шошилади.
Ба'зан автобусларда, магазин кассаларида, кучаларда узбекларимизга купол муомалада булишса, менсимайгина карашса, ба' зан ошкора хакорат килишса аламдан, газабдан узимни куйгани жой тополмайман!
Ватандошлик туйгуси хар нарсадан устунлик килиб кетаркан...
Гуёки, Узбекларнинг кора ишчи булиши табиий холат...
Йук! Асло!
Тарихни ёдга олинг!
Буюклар авлодлари эканлигимиз хеч качон эсдан чикмаслиги керак!
*****
Мен сизларга айтсам Мусофирларга жуда кийин! Аслида Ватан туйгусини уларчалик хеч ким чукур хис килишмаса керак! Нафакат, мусофирлар, балки миллион миллион Узбекистон ахолиси Узбекистонда Хакикатдан хам факатгина яхши узгаришларни кутиб яшаяптилар!
***
Порахурлик кон конига сингиб кетган ба'зи амалдорлар, Давлат, Халк мулкини, хаккини безбетларча талон-тарож килаётган очкуз каттаконлар, сохта Ватан севувчилар, Миллат учун жон куйдириш нималагини билмайдиган миллатфурушлар, уз Ватандошларини четга мардикорликка юбориш учун жонбозлик курсатаётган фирибгар агентликлар, айрим мансабпараст, пулху'р Давлат органлари!
Агар сизда зигирча ВИЖДОН эмас, кичкинагина ВИЖДОН ПАРЧАСИ колган булса, гафлатдан юмилиб кетган ма' носиз кузларингизни каттарок очинг!
Хар куни самолёт самолёт Узбек миллатингиз мардикорликка учиб кетаяпти!
Ёшлар, келажак авлод, тал'антлар узга юртда хор булишининг олдини олинг!
Етар!
Мол мулкка булган хирсингиздан, Одамийликка булган мухаббатингиз устун булсин хаммавакт!
Миллатим деб, Халким деб ёнинг!
Шундогам Умр киска...
Эгаллаб турган амал курсингиз Халк учун хизмат киладига вакт аллакачон келган!
Агар калбингиз КОРАЙИБ хеч нарсани хис килмай колган булсангиз энг аввало Россияга келинг!
Кучалардаги одамларимизни куринг!
Курилишларда, шароитсиз жойларда яшаб ишлаётган йигитларимиз билан 3 кун яшаб кетинг!
Зора кузларингиз очилса....

Мусофирликда юрган барча юртдошларимизни Аллох уз панохида асрасин илохим...

Ушбу расм интернет тармогидаги " Россия мусофирлари" альбомидан саклаб олинган. Расмдаги мусофир йигитлар халол мехнатлари билан ба'зи бир коррупция боткогига ботганлардан афзалдир!